ҚР Президенти металлургларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади

ASTANA. Kazinform - Металлурглар куни арафасида Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан маҳаллий металлургия соҳасидаги самарали меҳнати ҳамда Қозоғистон Республикасининг саноат ва инфратузилмасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

ҚР Президенти металлургия ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади
Фото: Ақорда

22 нафар меҳнаткаш «Құрмет» ордени, 41 нафар ишчи ІІІ даражали «Еңбек даңқы» ордени, 51 нафар киши «Ерен еңбегі үшін» медали билан тақдирланди.Шунингдек, 7 нафар мутахассис ҚР Президентининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Сўнгги хабарлар