ҚР Президенти Mastercard компаниясининг ижрочи вице-президентини қабул қилди

ҚР Президенти
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Давлат раҳбари Mastercard ижрочи вице-президенти Никола Вилани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда молия сектори, IT индустриясини ривожлантириш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнеснинг рақамли компетенциясини ошириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Президент Mastercard компаниясининг Алмати шаҳрини МДҲ, Марказий ва Шарқий Европада консалтингни ривожлантириш бўйича минтақавий марказ сифатида танлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади. Инновацион тўлов технологиялари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланган компания бутун Марказий Осиё минтақаси учун банк соҳасида бизнес ва инсон капиталини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Никола Вилла Қозоғистоннинг GovTech ечимларини хорижда, айниқса ривожланаётган бозорларда илгари суриш режаси ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Mastercard филиаллари фаолият юритаётган бошқа мамлакатлар Қозоғистоннинг рақамлаштириш, электрон ҳукумат ва нақд пулсиз иқтисодиётни ривожлантириш тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

Президентга Mastercardнинг Инклюзив ўсиш жамғармаси Қозоғистонда Strive дастурини ишга тушириши ҳақида маълум қилинди. Ушбу дастур мамлакатда бизнесни рақамлаштиришга, 300 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектларининг малакасини оширишга ёрдам беради.

Сўнгги хабарлар