ҚР Президенти Маданият ва ахборот вазирини қабул қилди

Давлат раҳбарига вазирликнинг жорий фаолияти ва келгусидаги ишлар истиқболлари ҳақида сўзлаб берилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.

Тоқаев ваБалаева
Фото: akorda.kz

Президентга вазирлик фаолиятини қайта ташкил этиш якунлари, маданият, ахборот, дин, миллатлараро муносабатлар, фуқаролик жамияти, оила ва ёшлар сиёсатини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Аида Балаева креатив индустрияни ривожлантириш, кино ва китоб соҳасини такомиллаштириш, қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ иш режасини тақдим этди.

Учташув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев вазирликка юқорида қайд этилган йўналишларни янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор аниқ вазифаларни юклади.

Сўнгги хабарлар