ҚР Президенти Маданият ва ахборот вазири Аида Балаевани қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаевани қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Аида Балаева:
Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда вазирликнинг келгусидаги фаолиятида қўлланиладиган истиқболли услублар тўғрисида маълум қилди;
ахборот, маданият, креатив саноат, фуқаролик жамияти, дин, миллатлараро муносабатлар, ёшлар ва оилавий-демографик сиёсат соҳаларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди;
вазирликнинг етакчи йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ режа ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари вазирликка маданий-тарихий объектлар инфратузилмасини ривожлантириш, бунёдкорликни қўллаб-қувватлаш, Қозоғистон маданиятини хорижда улуғлаш каби бир қатор аниқ вазифаларни юклади.
Бундан ташқари, креатив саноатни институционал даражада қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳани жадал ривожлантириш ишларини фаоллаштириш топширилди.