ҚР Президенти Қувайт валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев CОР29 Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Қувайт валиаҳд шаҳзодаси шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қувайт Қозоғистоннинг араб дунёсидаги муҳим ҳамкори эканини таъкидлади.

Президент икки давлат ўртасида барқарор сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратди ва Қозоғистон Қувайт билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганини тасдиқлади.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Қувайт Қозоғистон иқтисодиётининг энг йирик сармоядорларидан бирига айланиш учун катта салоҳиятга эга эканлигига ишонч билдирди ва бир қатор Қувайт компанияларининг мамлакатда муваффақиятли фаолият юритаётганини мисол қилиб келтирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад Ал-Сабаҳ қўшма сармоявий лойиҳаларни таъкидлаб, савдо-иқтисодий муносабатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Суҳбат чоғида кўп томонлама тузилмалар, жумладан, Марказий Осиё ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши формати доирасидаги ҳамкорликка устувор аҳамият берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Қувайт Амири Мишал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабаҳни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар