ҚР Президенти қутқарувчилар ва кўнгиллилар билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ғарбий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи доирасида ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар департаменти, Миллий гвардиядан иборат қутқарувчилар гуруҳи ва сув тошқинларининг олдини олиш тадбирларида фаол иштирок этаётган кўнгиллилар билан учрашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда Президент табиий офатларга қарши курашда иштирок этган барча фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдириб, улар бутун мамлакат учун жуда муҳим ва хайрли ишларни амалга ошираётганини таъкидлади.

“Тез орада бу ишлар якунланади. Биз барча қийинчиликни енгиб ўтамиз. Бу ерда меҳнат қилаётган қутқарувчилар, полициячилар, кўнгиллилар муносиб даражада тақдирланади. Бу, албатта, менинг назоратим остида бўлади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.