ҚР Президенти қозоғистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат халқини Қозоғистон Республикасининг Мустақиллиги куни билан табриклади, деб ёзади Kazinform.

ҚР Президенти қозоғистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

«Мен барча юртдошларимизни Мустақиллик куни билан табриклайман! Келгуси йилда биз мамлакат тарихининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Биз - бирлашган ва пойдевори мустаҳкам мамлакатмиз. Муқаддас Ватанимиз, Мустақил Қозоғистон манфаати учун ишлаш бизнинг муқаддас бурчимиздир», - деб ёзди Президент Twitter -да.

Бугун қозоғистонликлар Мустақиллик кунини нишонламоқда.