18:24, 07 Ноябрь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида экологик битим тўғрисидаги қонунни имзолади
ASTANA. Kazinform – Ақорда ҚР Президентининг Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида экологик битим тўғрисидаги қонунни имзолаганини маълум қилди.

“Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади”, – дейилади ҳужжатда.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.