ҚР Президенти Қозоғистон халқини мамлакатнинг асосий байрами билан табриклади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти Қозоғистон халқини мамлакатнинг асосий байрами билан табриклади
Фото: Ақорда

“Мамлакатимизнинг асосий байрами – Республика куни билан табриклайман! Бу Турк хоқонликлари, Олтин Ўрда ва Қозоқ хонлиги давридан бўлган кўп асрлик давлатчилигимиз тикланиш кунидир”, – деди Давлат раҳбари Ақордадаги тақдирлаш маросими олдида.

Президентнинг сўзларига кўра, шу куни Алаш фаоллари курашган озодлик ғояси амалга ошди.

“Суверенитетсиз давлат бўлмайди, деб бежиз айтишмаган. 33 йил муқаддам Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилиниши билан тарихий адолат ғалаба қозонди. Бу муҳим ҳужжат Қозоғистон мустақиллигига йўл очди”, – дея қўшимча қилди Қасим-Жомарт Тоқаев.

 

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар