ҚР Президенти Қозоғистон халқини Ҳайит байрами билан табриклади

Тоқаев
Фото: Аkorda.kz

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати. Kazinform табрикнинг тўлиқ матнини тақдим этади.

Ҳурматли ватандошлар!

Барчангизни Рамазон ҳайити билан табриклайман!

Бу мусулмон жамоатчилиги томонидан катта иштиёқ билан кутиб олинаётган улуғ байрамдир.

Муборак Рамазон ойида инсонлар ахлоқий қадриятларга урғу бериб, маънавий покланишга интиладилар. Муҳтожларга қўлини чўзади, хайр-эҳсон қилади. Ўттиз кунлик рўзада сабр ва қаноатга асосланган барча эзгу амаллар ҳайит байрамининг асл моҳиятини очиб беради.

Она динимиз инсониятни тинчлик ва осойишталикка, ғамхўрлик ва меҳр-оқибатга, бунёдкорликка, ҳалол меҳнатга ва ҳалол даромад олишга чорлайди. Буларнинг барчаси бутун мамлакатнинг миллий бирлигини оширишга хизмат қилади.

Халқимизнинг урф-одатлари ислом, рамазон ва ҳайит таълимотлари билан уйғунлашган. Бу давомийлик муборак иттифоқимизни мустаҳкамлаб, адолатли жамият барпо этишда муҳим аҳамият касб этади.

Юртимиз омон, халқимиз тинч бўлсин!

Ҳар бир оилага муваффақиятлар тилайман!

Ҳайит байрами муборак бўлсин!

Сўнгги хабарлар