09:35, 14 Март 2024 | GMT +5
                                        ҚР Президенти Қозоғистон халқини Амал куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Амал куни билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.
 
                                              “Наврўзнинг бошланиши – Амал куни муборак бўлсин! Бу халқимизнинг азалий урф-одатларини қайта тиклаган, маданиятимизнинг ажралмас қисмига айланган ўзига хос анъанамиздир. Айни кунларда миллий ўзлигимиз ва қадриятларимиз улуғланади. Юртнинг рисқи кўпайсин! Йил омадли келсин!" – деб ёзди Президент ўзининг Х саҳифасида.