ҚР Президенти Қишлоқ хўжалиги вазири зиммасига 5 йил ичида соҳани янги ривожланиш босқичига олиб чиқиш вазифасини юклади
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаровни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.
Президентга жорий йилнинг ўтган 10 ойида мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди.
Давлат раҳбарига Агросаноат мажмуини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижроси ҳақида маълумот берилди, шунингдек, мазкур тармоқни янада такомиллаштириш режаси тақдим этилди.
Айдарбек Сапаров Қасим-Жомарт Тоқаевга кампания якунлари, жорий йилда оғир шароитларда фермер хўжаликларининг меҳнати ҳамда Ҳукумат томонидан кўрилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида гапириб берди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари вазирга 5 йил давомида соҳани янги ривожланиш босқичига олиб чиқиш, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш умумий ҳажмини икки баробарга ошириш вазифасини топширди. Бунинг учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, фермерларни соддалаштирилган молиялаштириш ва субсидиялар билан таъминлаш, экин майдонларини диверсификация қилиш ва қишлоқ хўжалиги илмини ривожлантиришга қаратилган таркибий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш зарур.