ҚР Президенти Қишлоқ хўжалиги вазирини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None

Президентга жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий якунлари тўғрисида маъруза қилинди. Вазирнинг сўзларига кўра, умумий ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоизга ошиб, 6,8 триллион тенгега етди. 21,8 миллион тонна ғалла ва дуккакли экинлар йиғиб олинди. Бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Шунингдек, мамлакат истеъмол учун зарур бўлган барча асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланган.

Қасим-Жомарт Тоқаевга топшириқлари натижалари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, 5 миллион гектардан ортиқ ер майдони муддатидан аввал давлатга қайтарилди. Бу ерлар асосан яйлов тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш учун берилган. Шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасида ердан фойдаланувчилар томонидан 1,8 миллион гектар бўш ер майдонларини ўзлаштириш бошланди.

Бундан ташқари, Президентга ветеринария тизимини ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари аграр соҳани рақамлаштириш ва субсидиялаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Сўнгги хабарлар