ҚР Президенти ҚХА Раиси ўринбосарларини қабул қилди

Akorda
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Халқ Ассамблеяси Раисининг янги тайинланган ўринбосарлари Юрий Шин ва Лугмар Буларовни табриклаб, уларга бирдамликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий тотувликни сақлаш йўлидаги масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

ҚХА Раиси ўринбосари – Котибият мудири Марат Азилханов Қасим-Жомарт Тоқаевга аввалдан белгиланган вазифалар ижроси ва Ассамблеянинг XXXIIІ сессиясига тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳисобот берди.

Президент мамлакатнинг қатор ҳудудларида сув тошқини туфайли юзага келган мураккаб вазиятни инобатга олиб, ҚХА сессиясини онлайн форматда ўтказишга қарор қилганини айтди. Ассамблеянинг ҳудудлардаги аъзолари тадбирда онлайн тарзда иштирок этади.

Давлат раҳбари Қозоғистон Халқ Ассамблеяси табиий офатлардан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатишга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ассамблея фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Давлат раҳбари Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосарларини тайинлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар