ҚР Президенти “Қазпошта” АЖ бошқаруви раиси Асел Жанасовани қабул қилди

Давлат раҳбари “Қазпошта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Асел Жанасовани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform ХАА Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қабул
Фото: akorda.kz

Асел Жанасова:

У “Қазпошта” акциядорлик жамиятининг жорий йилнинг ўтган 8 ойида амалга оширган ишлари якунлари тўғрисида маъруза қилди. Жумладан:

▪️Компания охирги 5 йил ичида биринчи марта харажатларни оптималлаштириш, электрон тижорат ва бошқа молиявий хизматларни ривожлантириш ҳисобига кам харажат қиладиган даромадли муассасага айланди;

▪️“Қазпошта”нинг 8 ойлик даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга ёки 16,7 миллиард тенгега ошган.

Унинг айтишича, мамлакатнинг чекка аҳоли пунктларида “Қазпошта” филиаллари тармоғини кенгайтириш режалаштирилган. Бу почта, молиявий, агентлик, ижтимоий ва давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради;

“Қазпошта” акциядорлик жамияти электрон тижорат бозори субъектлари учун ягона экотизим яратиши ҳақида маълумот берди. Бунинг учун компания комплектация марказларини ривожлантириш, машҳур ички ва ташқи бозорлар учун буюртма пунктларини очиш, омборлар ва почта тармоқларини кенгайтириш;

У Ақтўбе шаҳри, Туркистон ва Алмати вилоятларида логистика маркази қуриш режасини тақдим этди. Бундай логистика маркази шу ҳафта Астанада очилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг молиявий аҳволини яхшилаш, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган ижтимоий ва давлат хизматлари кўламини ошириш ишларни давом эттириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар