ҚР Президенти Kazinform ходимларига миннатдорлик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Kazinform халқаро ахборот агентлиги ходимларига касб байрами муносабати билан миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

ҚР Президенти Kazinform ходимларига миннатдорлик билдирди

«Kazinform халқаро ахборот агентлигининг ижодий жамоасига ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларни ёритишга қўшган алоҳида ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилади», - дейилади махсус Фармойиш матнида.