ҚР Президенти Kazakhstan Paramount Engineering заводи фаолияти билан танишди

Астанадаги саноат объектларини кўздан кечириш чоғида ҚР Президенти ғилдиракли зирҳли техника ишлаб чиқариш ва модернизация қилишга ихтисослашган Kazakhstan Paramount Engineering заводига ҳам ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

ҚР Президенти Kazakhstan Paramount Engineering заводи фаолияти билан танишди
Фото: Ақорда

Ушбу компания 2013 йилда ташкил этилган. Бу Қозоғистон ва Марказий Осиёда ғилдиракли зирҳли техника ишлаб чиқарувчи ягона корхона ҳисобланади. Қозоғистон ҳудудида ўз ишлаб чиқаришини очиш ва рақобатбардош замонавий зирҳли транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш, шунингдек, турли вазифалар учун зирҳли ғилдиракли машиналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ушбу компаниянинг афзаллиги ҳисобланади.

 

ҚР Президенті

 

Давлат раҳбари ушбу соҳани илгари суриш катта истиқболга эга эканини алоҳида таъкидлаб, компанияни мудофаа саноатига ихтисослашган мамлакат корхоналарини ривожлантиришда ҳар томонлама иштирок этишга таклиф қилди.

 

ҚР Президенті

 

ҚР Президенті

 

ҚР Президенті

 

Сўнгги хабарлар