ҚР Президенти Қатар давлати элчиси Абдалла бен Хусейн Жаберни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Қатарни ягона мақсад ва идеаллар билан бирлашган Қозоғистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири деб атади.

Мемлекет басшысы Қатар мемлекетінің елшісі Абдалла бен Хусейн Джаберді қабылдады
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Қатар сўнгги йилларда икки ва кўп томонлама кун тартибининг барча йўналишлари бўйича салмоқли муваффақиятларга эришганига эътибор қаратди. Бундан ташқари, икки давлат ўртасида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилиб, қатор йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Астанада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитини қўллаб-қувватлагани ва фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш нияти учун миннатдорлик билдирди.

Мемлекет басшысы Қатар мемлекетінің елшісі Абдалла бен Хусейн Джаберді қабылдады
Фото: Ақорда

Ўз навбатида, Қатар Элчиси Абдалла бен Хусейн Жабер Қасим-Жомарт Тоқаевга кўрсатилган шараф учун миннатдорлик билдириб, Доҳа икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада жадал ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Шу билан бирга, икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, савдо-иқтисодий, энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларида интеграция истиқболлари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар