21:45, 04 Июнь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қозоғистон Президентининг жорий йил февраль ойида Қатарга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан учрашиш ниятида эканини таъкидлади.