ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Саха Республикаси раҳбари Айсен Николаевни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Саха Республикаси (Якутия) ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошгани бунинг ёрқин далилидир.

“Ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик истиқболлари бизни жуда қизиқтиради. Республикангизга, якут халқига алоҳида ҳурмат билан қараймиз. Иккала халқнинг умумий жиҳатлари кўп. Сиз билан бирга ишбилармон гуруҳлар ва маданият вакилларидан иборат катта делегация келганини алоҳида таъкидламоқчиман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари Қозоғистонда Саха Республикаси кунларини нишонлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Унинг доирасида маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, Якутиянинг сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш режалаштирилган.
Айсен Николаев Қасим-Жомарт Тоқаевга кўрсатган шарафи учун миннатдорчилик билдириб, Саха Республикаси билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар жонланиб кетганини айтди.
Шунингдек, у Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлаш ва сув тошқини сабаб бўлган барча қийинчиликларни тезроқ енгиб ўтиш истагини билдирди.
“Қозоғистонга Саха Республикаси кунларини нишонлаш учун келдик. Астана ва Алмати шаҳарларида кўплаб маданий, спорт ва ишбилармонлик тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган”, – деди Айсен Николаев.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, рақамлаштириш ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва Россия икки давлатнинг ҳудудлараро ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди.