ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform – Ақорданинг расмий сайтида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриги эълон қилинди.

Президент
Фото: Ақорда

“Азиз ватандошлар!

Барчангизни Ғалаба куни билан табриклайман!

9 май куни тинч ҳаёт ва осойишталик ҳимояси йўлида фидойилик кўрсатган қаҳрамонларимиз руҳига ҳурмат бажо келтирамиз. Уруш ва фронт фахрийларидан чексиз миннатдормиз ва алоҳида ҳурмат-эҳтиром билдирамиз.

Қозоғистон инсониятнинг умумий ғалабасига, ер юзида адолат ва эркинлик тантанасига беқиёс ҳисса қўшди. Кекса авлод вакилларининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати ва меҳнати ёш авлод учун жасорат, фидойилик ва ватанпарварликнинг ажойиб намунаси бўлиб қолиши шубҳасиз.

Бугун халқимизнинг мард ўғил-қизлари шарофати билан беғараз меҳнат қилмоқдамиз, авлодлар вояга етказмоқдамиз, ёруғ келажак сари қадам ташлаяпмиз. Бунинг учун биз улардан абадий қарздормиз. Ҳеч ким ҳеч қачон унутилмайди!

Биз фахрийларимиз олдида доимо таъзим қиламиз!

Тинчлик қадрини тушуниб, уни асраб-авайлайлик!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!

Ғалаба куни билан табриклайман!”, – деди Давлат раҳбари ўз табригида.

Сўнгги хабарлар