ҚР Президенти қарори билан иккита музейга миллий мақом берилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев фармонига кўра, Қозоғистондаги иккита музейга миллий мақом берилди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Указ Президент подписание Жарлық Президент қол қойды
Коллаж: Kazinform/ Freepik

“Қозоғистон Республикасининг “Маданият тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси 1-бандига асосан қарор қиламан:

1. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Маданият қўмитасининг “Абилхан Қастеев номидаги Қозоғистон Республикаси давлат санъат музейи” ва “Қозоғистон Республикаси давлат марказий музейи” республика давлат ғазначилиги корхоналарига “Миллий” мақоми берилсин.

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ушбу Фармондан келиб чиқадиган чора-тадбирларни кўрсин.

3. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради”, — дейилади Ақорда эълон қилган ҳужжатда.

Сўнгги хабарлар