ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди

ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

Президентнинг Ишлар бошқарувчиси Айбек Дадебаевнинг сўзларига кўра, жорий йил бошқарув кенгаши учун фундаментал ташаббуслар ва кенг кўламли лойиҳаларга бой бўлди, деб хабар беради Kazinform.

“Таъкидлаш жоизки, Санитария-эпидемиология экспертиза марказининг янги биноси бугунгина фойдаланишга топширилган бўлиб, унга Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули ташриф буюрди. Мазкур марказнинг 6 та лабораториясида олиб борилаётган тадқиқотлар кўлами кенгайтирилиб, тезкор ва аниқ экспертиза қилишга эришилади. Давлат раҳбарининг бевосита топшириғига кўра қозоқи ит зотлари – този ва теватларни сақлаш ва кўпайтириш йўлга қўйилди ва Қозоғистон Кинологлар иттифоқининг FCIга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинишини муваффақиятли лойиҳалардан бири деб биламан. Бир сўз билан айтганда, қилинган ишлар оз эмас. Президент Ишлар бошқармаси тизимидаги барча муассасалар, барча ходимлар самарали ишлади. Йилни яхши натижалар билан якунлашда ҳар бирингизнинг ҳиссангиз катта. Бунинг учун чин дилдан миннатдорман! Ишончим комилки, келгуси йилда янада кенг қамровли режаларни амалга ошириб, юқори натижаларга эришамиз. Янги йилда барчангизга сиҳат-саломатлик, мўл даромад, ҳар бир хонадонга чексиз қувонч ва тўкинлик тилайман. 2024 йил эзгулик хабарчиси бўлсин”, - дея хулоса қилди Айбек Дадебаев.

ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

 

“Давлат раҳбарининг ҳудудлар ва хорижга ташрифи, ҳурматли меҳмонларни қабул қилиш каби 250 дан ортиқ муҳим тадбирларни ташкил этишда иштирок этдик. Ички бизнес жараёнларини ўзгартириш давом эттирилди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ходимларнинг беғараз меҳнати учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, корпоратив маданиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2023 йилда рақамлаштириш туфайли ишлар оптималлаштирилди, бутун тузилмадаги жараёнлар умумий ўзанга йўналтирилди, шаффофлик ошди. Ходимнинг рақамли профили” лойиҳаси ишга туширилди, вазиятни таҳлил қилиш комплекси сезиларли даражада яхшиланди. Шунингдек, „Smart Burabay“ тизимининг учинчи босқичи ҳам якунланди. Унинг доирасида курорт ҳудудида қўшимча 3 та кузатув камераси ўрнатилиб, атроф-муҳитни назорат қилувчи қурилмалар ўрнатилди. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланганлик учун тўловнинг шаффофлигини таъминлаш ва коррупция хавфини камайтириш мақсадида 5 та назорат-ўтказиш пункти автоматлаштирилди”, — деб ёзди Президентнинг Ишлар бошқарувчиси Теlegramдаги саҳифасида.

Бурабай
Фото: Президент Ишлар бошқармаси
ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

 

Парламентаризм институти Мажилис ва Сенат билан биргаликда мамлакат қонунчилик тизимини ривожлантириш борасида самарали ишларни амалга оширди.

34 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши, 68 та қонун лойиҳаси экспертизадан ўтказилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

 

«Бүркіт» авиакомпанияси ходимлари Туркия, Афғонистон ва Фаластиндаги инсонпарварлик миссияларида фаол иштирок этишди.

ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

 

Йил давомида “Тибмарказга”га қарашли муассасалар томонидан “Ҳудудлар кунлари” доирасида маҳаллий аҳолига амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилиб, мураккаб операциялар амалга оширилди.

Ҳудудлардаги ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ўтказди, янги технологиялар трансфери билан шуғулланди.

ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

 

Ядро тиббиёти марказида саратон касаллигини эрта ва аниқ ташхислаш учун қўлланиладиган 4 та радиофармацевтик препаратлар ишлаб чиқарила бошланди. Курортларга келганлар сони қарийб 30 минг кишига етди, бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

тоқаев
Фото: Ақорда

“Таъкидлаш жоизки, Санитария-эпидемиология экспертиза марказининг янги биноси бугунгина фойдаланишга топширилган бўлиб, унга Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули ташриф буюрди. Мазкур марказнинг 6 та лабораториясида олиб борилаётган тадқиқотлар кўлами кенгайтирилиб, тезкор ва аниқ экспертиза қилишга эришилади. Давлат раҳбарининг бевосита топшириғига кўра қозоқи ит зотлари – този ва теватларни сақлаш ва кўпайтириш йўлга қўйилди ва Қозоғистон Кинологлар иттифоқининг FCIга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинишини муваффақиятли лойиҳалардан бири деб биламан. Бир сўз билан айтганда, қилинган ишлар оз эмас. Президент Ишлар бошқармаси тизимидаги барча муассасалар, барча ходимлар самарали ишлади. Йилни яхши натижалар билан якунлашда ҳар бирингизнинг ҳиссангиз катта. Бунинг учун чин дилдан миннатдорман! Ишончим комилки, келгуси йилда янада кенг қамровли режаларни амалга ошириб, юқори натижаларга эришамиз. Янги йилда барчангизга сиҳат-саломатлик, мўл даромад, ҳар бир хонадонга чексиз қувонч ва тўкинлик тилайман. 2024 йил эзгулик хабарчиси бўлсин”, - дея хулоса қилди Айбек Дадебаев.

ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси
ҚР Президенти Ишлар бошқармаси йилни сарҳисоб қилди
Фото: Президент Ишлар бошқармаси

 

Сўнгги хабарлар
telegram