ҚР Президенти Ишлар бошқармаси Siemens компанияси билан меморандум имзолади
Қозоғистон Президенти Ишлар бошқармаси ва «Siemens Healthcare GmbH» ўртасида ўзаро англашув меморандуми тузилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

Меморандум қатор йўналишларда ҳамкорликни кўзда тутади. Жумладан, ҚР Президенти Ишлар бошқармаси Тиббиёт марказида диагностик тасвирлаш учун замонавий терапевтик тизимлар ва ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси Siemens Healthineers маълумот марказини ташкил этиш.

Томонлар, шунингдек, беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, ҚР Президенти Ишлар бошқармаси тизимида қўлланилаётган «Siemens» тиббий жиҳозларини модернизация қилиш учун янги маҳсулотлар ва клиник усулларни биргаликда ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олдилар.

Меморандум Тиббиёт маркази клиникаларига диагностиканинг илғор инновацион усулларидан фойдаланиш, аҳоли учун юқори сифатли инновацион тиббий хизматлар мавжудлигини таҳлил қилиш, мутахассисларнинг малакаси ва илмий ишлар даражасини ошириш учун қўшимча имкониятлар очади.