ҚР Президенти IQostanay smart марказини бориб кўрди

QOSTANAY. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қостанай шаҳридаги IQostanay smart маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Қостанайға барды
Фото: Ақорда

Айни пайтда бу ерда икки мингга яқин ўқувчи қўшимча таълим олмоқда. 24 тўгарак ёш авлод камолоти йўлида фаолият юритмоқда.

Президент Қостанайда
Фото: Ақорда

Ўқувчилар саройида киберспорт, муҳандислик, авиамоделлаш кабинетлари, қайта тикланувчи энергия манбалари, юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган кимёвий ва физик-техника лабораториялари, мажлислар, ўқув ва хореография заллари мавжуд.

Президент Қостанайға барды
Фото: Ақорда

Марказдаги робототехника, муҳандислик ва самолёт моделлаштириш тўгаракларида қатнашаётган болалар ўз лойиҳаларини Президентга тақдим этиб, виртуал лабораторияда тажриба ўтказди.

Президент Қостанайға барды
Фото: Ақорда

“Келажакда олган билимларингизни ҳаётга татбиқ этиш имконияти кенг, деб ўйлайман. Чунки буларнинг барчаси ҳозирги замонда ҳам, иқтисодиётда ва бошқа соҳаларда ҳам талабга эга. Биз технологияни яхши биладиган давлатга айланишимиз керак. Мамлакатимизга сиздек маҳаллий технологияни ривожлантирувчи кадрлар керак”, – деди Давлат раҳбари.

Президент Қостанайға барды
Фото: Ақорда
Президент Қостанайға барды
Фото: Ақорда
Президент Қостанайға барды
Фото: Ақорда

Ўқувчилар Қасим-Жомарт Тоқаевга техник мутахассисликлар бўйича таълим грантлари миқдорини оширгани учун миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги хабарлар