ҚР Президенти Indorama корпорацияси раиси ўринбосари Амит Лохияни қабул қилди
SINGAPORE. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Сингапур бизнес-форуми доирасида нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхона – Indorama корпорацияси раҳбарларидан бири Амит Лохия билан учрашди.

Сингапурда жойлашган Осиёнинг етакчи кимё саноати холдинги 32 мамлакатда 136 дан ортиқ ишлаб чиқариш майдончаларига эга. Шунингдек, у Forbes Global 2000 дунёдаги энг йирик компаниялар рўйхатига киритилган.
Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, мазкур корхона Жамбил вилоятидаги фосфор кони негизида тўлиқ циклли фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни очиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор.
Ўтган йилнинг июнь ойида Indorama корпорацияси мамлакатда кимё саноатини ривожлантириш мақсадида АХММ юрисдикцияси остидаги янги конларни ўзлаштирувчи Indorama Kazakhstan Mining шуъба ташкилотини рўйхатдан ўтказди.
Давлат раҳбари минерал ўғитларни агросаноат соҳасида қўллаш муҳимлигини таъкидлаб, Indorama корпорациясини Қозоғистонда кимё ишлаб чиқаришини очишга сармоя киритиш истиқболларини чуқур ўрганишни таклиф қилди.