20:11, 29 Июнь 2023 | GMT +5
ҚР Президенти иккита қонунни имзолади
ASTANA. Кazinform – Президент суюлтирилган газ муомаласи тўғрисидаги қонунни имзолади, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суюлтирилган газ муомаласини тартибга солиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади», — дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, Президент йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
«Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракатини ташкил этиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади», — дейилади ҳужжатда.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.