ҚР Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди

ASTANА. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги криминоген вазият ҳақида маълумот берилди

Вазирнинг сўзларига кўра, йил бошидан буён жиноятчилик даражаси пасайган. Хусусан, жиноий ҳуқуқбузарликлар сони тўрт мингга, жумладан, жиноятлар етти мингга камайди. Жамоат жойларида ва вояга етмаганлар иштирокида содир этилган ҳуқуқбузарликлар камайди. Бундан ташқари, барча турдаги жиноятларни очиш кўрсаткичлари яхшиланди.

Давлат раҳбарига уюшган, кибер ва гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича аввалроқ берилган вазифалар ижроси ҳақида маълумот берилди.

Вазир “Қонун ва тартиб” тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш, ҳуқуқбузарликларга тоқатсизлик, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Йил бошидан буён маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш кўрсаткичи 45 фоизга, шу жумладан, майда ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлар 30 фоизга, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш 47 фоизга ошди. Натижада ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлганлар сони икки баравар кўпайди.

Бундан ташқари, Президентга жазони ижро этиш тизими муассасаларидаги аҳвол ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари томонидан мамлакатда ҳуқуқий тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш бўйича қатор вазифалар белгиланди.

Сўнгги хабарлар