ҚР Президенти Ички ишлар вазирига “Қонун ва Тартиб” тамойилини таъминлаш бўйича топшириқ берди

Президент
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform.

Давлат раҳбарига Қозоғистондаги криминоген вазият ҳақида маълумот берилди.

Ержан Саденовнинг айтишича, мамлакатда содир этилган жиноятлар сони камайишда давом этмоқда, қотилликлар 20 фоизга, ўғирлик 28 фоизга, талончилик 32 фоизга камайган.

Шунингдек, талончилик, безорилик, чорва моллари ўғирликлари, соғликка оғир зарар етказиш ва бошқа турдаги жиноятлар камайгани ҳақида маълум қилинди.

Президентга ҳуқуқбузарликларга мутлақо муросасизлик тамойилини шакллантириш, ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда 8 миллион 500 минг ноқонуний фаолият аниқланган. Бу ўтган йилга нисбатан 1 миллионга кўпдир. Йўл қўйилган қоидабузарликлар учун 90 миллиард тенге миқдорида маъмурий жарима қўлланилди ва 71 миллиард тенге ундирилди.

Учрашувда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, Ички ишлар вазирлиги ходимларини аттестациядан ўтказиш, органни нолойиқ мутахассислардан тозалаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев “Қонун ва Тартиб” тамойилини таъминлаш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Давлат раҳбари жамиятда адолат ва тартибни қарор топтиришда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари зиммасига катта масъулият юкланганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар