ҚР Президенти Ҳукуматни истеъфога чиқарди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тўғрисида”ги фармонни имзолади.

үкімет
Фото: Kazinform

Фармон матни қуйидаги таҳрирда баён этилган:

Қозоғистон Республикаси Конститутсиясининг 70-моддасига мувофиқ қарор қиламан:

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинсин.

2. Роман Васильевич Скляр Қозоғистон Республикаси Бош вазири вазифасини вақтинча бажарсин.

3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати аъзолари Ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этсинлар.

4. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Сўнгги хабарлар