ҚР Президенти Ҳиндистон Бош вазирига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига Уттар-Прадеш штатининг Хатрас шаҳрида юз берган фожиали воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Үндістан премьер
Фото: Ақорда

“Уттар-Прадеш штатида диний йиғин чоғида кўпчиликнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги қайғули хабарни олдим. Қозоғистон халқи ва ўз номимдан ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Шунингдек, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, – дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳиндистонда диний маросимда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар