17:13, 29 Май 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Хавфсизлик Кенгашининг мажлисини ўтказди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев маъруза қилди. Бундан ташқари, бир қатор давлат органлари раҳбарлари ахборот берди.
Давлат раҳбари экстремистик хатти-ҳаракатларнинг зарурий шартларини белгилаб, уларнинг олдини олиш, халқаро терроризм тарқалишининг олдини олиш, жумладан, қонунчилик ва ташкилий базани такомиллаштириш, тўғри ахборот сиёсатини юритиш борасида комплекс ёндашувлар муҳимлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида давлат органларига аниқ топшириқлар берилди.