ҚР Президенти Греция Бош вазири билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенция (CОР29) иштирокчиларининг 29-конференцияси доирасида Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан учрашди.
Давлат раҳбари Греция Қозоғистоннинг Ўртаер денгизи минтақаси ва Европа Иттифоқидаги ишончли ҳамкори эканини таъкидлаб, Афина Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Қозоғистоннинг бешта йирик савдо ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.
Ўз навбатида Кириакос Мицотакис қозоқ-греция ҳамкорлиги салоҳиятини юқори баҳолади ва ўзаро муносабатларни барча йўналишларда чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Кириакос Мицотакис савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар ва ўзаро савдони диверсификация қилиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашувда фаол сиёсий мулоқот олиб боришга келишиб олинди. Греция ҳукумати раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини миннатдорчилик билан қабул қилди.