ҚР Президенти глобал исишни секинлаштиришнинг энг тезкор усулини айтди

Қасим-Жомарт Тоқаев Бутунжаҳон иқлим саммитидаги нутқида глобал исишни секинлаштиришнинг энг тезкор усулини айтиб ўтди, деб хабар беради Каzinform.

Саммит
Фото: Akorda.kz

“Метан чиқиндиларини камайтириш глобал исишни секинлаштиришнинг энг тезкор усулидир. Шу боис Қозоғистон метан чиқиндиларини камайтириш бўйича глобал мажбуриятга қўшилишга қарор қилганини эълон қилишдан жуда хурсандман.

Айни пайтда минтақамиз мамлакатларида кўмир билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд. Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида Қозоғистон минтақада биринчи бўлиб Адолатли энергетика тизимига ўтиш тўғрисидаги (JETP) ҳамкорлик дастурини амалга оширмоқда. Биз дўстларимиз ва ҳамкорларимизни ушбу икки ташаббусни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз”, – деди Президент.

Сўнгги хабарлар