ҚР Президенти Фавқулодда вазиятлар бўйича штаб йиғилишини ўтказди

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятидаги “АрcелорМиттал Темиртау” акциядорлик компаниясига қарашли Костенко конида содир бўлган авария оқибатларини бартараф этиш бўйича фавқулодда штаб йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Дастлаб Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов қутқарув ишларининг бориши ва мавжуд вазият тўғрисида ахборот берди.

“Воқеа содир бўлган пайтда конда 252 киши бўлган. 206 нафар ходим мустақил равишда ташқарига чиққан. Айни пайтда авария-қутқарув ишларига 10 та бўлинма, 55 та кон-қутқарувчи ва 12 та техника ҳодим сафарбар этилган. Иккита ишлаб чиқариш майдончаси ҳудудида ишлар олиб борилмоқда. Янги ёнғин чиқиши кузатилмайди. Иш кечаю кундуз давом этади”, – деди Сирим Шарипханов.

Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятлар вазирининг маърузасини тинглаб, барча зарур кучларни жалб қилган ҳолда қидирув-қутқарув ишларини кучайтирилган режимда давом эттириш бўйича топшириқ берди.

“Ҳозиргина фуқаролар ҳар 10-15 дақиқада маълумот бериш масаласини кўтаришди. Бу имкон қадар кўпроқ таъминланиши керак. Халқ билан мулоқот қиладиган вакил бўлсин. Жамоатни ахборотсиз қолдириш мумкин эмас. Бу жуда жиддий масала. Биз кечаю кундуз эмас, охиригача курашишимиз керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар