12:11, 05 Декабрь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раисини қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаевни қабул қилди.
Давлат раҳбарига Евроосиё иқтисодий комиссияси фаолиятининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга 26 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳам маълумот берилди.