12:28, 10 Август 2023 | GMT +6
ҚР Президенти Экибастуз шаҳридаги кўп болали онанинг илтимосини бажариш бўйича топшириқ берди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби Руслан Желдибай Давлат раҳбари топшириғига биноан Экибастуз шаҳрида ижодий уй қурилиши бошланишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Кеча Президентимизнинг Экибастуз шаҳри аҳолиси билан учрашувида кўп болали она Аяна Смағулова шаҳар аҳолиси номидан болалар учун ижодий уй қуриш бўйича илтимос билан чиқди.
Давлат раҳбари топшириғига кўра келажак авлоднинг ижодий-интеллектуал қобилиятини ривожлантириш учун ижтимоий объект барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Объектни молиялаштириш манбаи топилди. Ижод уйи ҳомийлар маблағи ҳисобидан қурилади.
Вилоят маъмуриятига лойиҳанинг амалга оширилишини назорат қилиш топширилди», – деди Руслан Желдибай ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.