ҚР Президенти Димашнинг хорижлик мухлислари Қозоғистон мадҳиясини куйлаши ҳақида: Бу санъатнинг қудрати
ASTANA. Kazinform – Давлат томонидан иқтидорли ёшлар доимо ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда бугун Ақордада маданият ва санъат ходимларини касб байрамлари билан табриклаган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди.

“Ёшларимиз санъатда кекса авлод йўлини давом эттирмоқда. Бу давомийликни сақлаб қолиш жуда муҳимдир. Бугун кўплаб ўғил-қизларимиз ўзининг алоҳида истеъдоди билан бутун дунёни лол қолдирмоқда. Ҳатто қозоқ фонемаси тушунчаси ҳам пайдо бўлди. Димашнинг бетакрор санъатидан қойил қолган турли давлат фуқаролари Қозоғистон мадҳиясини куйлаб, кўк байроқни ҳилпиратди. Бу санъатнинг қудрати”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари санъаткорнинг асосий вазифаси халқ маънавиятини юксалтириш эканини алоҳида таъкидлади.
“Маънавияти ва маданияти юксак юрт ҳар қандай маррани забт эта олади. Шу боис давлатимиз иқтидорли ёшларни ҳамиша ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда”, – деди Президент.