ҚР Президенти Давлат хизматлари агентлиги раисини қабул қилди
ASTANА. Кazinform — Президент Давлат хизматлари ишлари агентлиги раисини қабул қилди.

Дархан Жазиқбай агентликнинг ўтган йили амалга оширилган ишлари сарҳисоби ва келгуси давр режасини тақдим этди.
У мансаб ва позицион модель элементларидан иборат давлат хизматининг гибрид моделини яратиш ҳақида маълум қилди.
Шу билан бирга, очиқ давлат аппаратини яратиш, хусусан, хусусий сектордан малакали мутахассисларни жалб этиш ва олий таълим муассасалари битирувчиларини танлов ўтказмасдан қуйи лавозимларга тайинлаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериб, e-Qyzmet тизимида давлат хизматига саралаш пилот лойиҳаси натижаларини тақдим этди.
Натижада бўш иш ўринлари учун танловда қатнашувчилар сони 2,7 баробар ошди.
Жорий йилда барча давлат органларига e-Qyzmet саралаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ишлари бошланди.
Агентлик томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини назорат қилиш, бошқарув тизимини бюрократиядан халос қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Президент хизмат кўрсатиш ва халққа мослашган давлат аппаратини шакллантириш, давлат хизматчиларининг касбий малакасини ошириш, давлат хизматлари тизимига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.