ҚР Президенти давлат арбоби Елеусин Сағиндиқовни қабул қилди
Қасим-Жомарт Тоқаев давлат арбоби Елеусин Сағиндиқовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform ХАА Ақордага таяниб.
Давлат раҳбари узоқ йиллар турли юқори давлат лавозимларида ишлаган меҳнат фахрийси Елеусин Сағиндиқов билан учрашиб, мамлакат тараққиёти юзасидан фикр алмашди.
Елеусин Сағиндиқов Қозоғистонда Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шунингдек, у Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига “Адолатли Қозоғистоннинг иқтисодий йўналиши” деб номланган бу йилги Мурожаатномасида қайд этилган асосий вазифаларни амалга ошириш, хусусан, ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича, шунингдек, маҳаллий ва марказий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштиришга тегишли ўз тавсияларини тақдим этди.