ҚР Президенти CNPC директорлар кенгаши раисини қабул қилди

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев CNPC компанияси директорлар кенгаши раиси Дай Хоулянни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform ХАА.

Қабул
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Суҳбат чоғида Қозоғистон ва Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC) ўртасида нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Дай Хоулянга углеводород конларини қидириш ва қазиб олишни давом эттириш муҳимлигини айтиб, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш лойиҳаси мамлакат учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

 

ҚР Президенти CNPC директорлар кенгаши раисини қабул қилди
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Шу билан бирга, учрашувда Хитойга газ экспорти ва Бейнеу-Бозой-Чимкент янги газ қувурлари тармоғини қуриш лойиҳаси, шунингдек, Қозоғистон нефтини ХХРга экспорт қилиш ҳажмини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар