ҚР Президенти Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабировни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев минтақалараро ҳамкорлик Астана ва Москва ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади. Бу борада Бошқирдистон Республикаси алоҳида ўрин тутади.

“Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаш нуқтаи назаридан сизнинг бугунги ташрифингиз жуда аҳамиятлидир. Саноат, агросаноат комплекси, гуманитар соҳалардаги алоқаларимизни диверсификация қилиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз”, – деди ҚР Президенти.
Президент қатор келишувлар, жумладан, ҳукуматлар даражасида имзоланган 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг йўл харитаси муваффақиятли амалга оширилаётганига эътибор қаратди. Давлат раҳбари мамлакат ҳудудлари ва Бошқирдистон ўртасидаги товар айирбошлаш суръатларини ижобий баҳолади. Ўтган йилнинг 11 ойи якунларига кўра, товар айирбошлаш даражаси кўрсаткичи 350 миллион доллардан ошди. Шу билан бирга, Қозоғистон Бошқирдистон Республикасининг учта етакчи савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Ўз навбатида, Радий Хабиров Қасим-Жомарт Тоқаевга қозоқ заминида кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди.
“Бошқирдистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришингизни биламиз. Мен билан катта делегация келди. 2-3 йил ичида биз савдо ва саноат кооперацияси ҳажмини сезиларли даражада оширдик. Бугун биз “Қозоғистон – Бошқирдистон” форумини очдик. Қозоғистон биз учун энг муҳим ҳамкордир. Бу ерда ўзимизни эркин ҳис қиламиз”, – деди Ради Хабиров.
Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, саноат ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.