ҚР Президенти “Борте Милка” товар сут-сутчилик фермаси билан танишди
TÚRKİSTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Ордабаси туманидаги Бадам қишлоғида жойлашган “Борте Милка” масъулияти чекланган жамиятига қарашли товар сут-сутчилик фермасида бўлди.
2016 йилда ташкил этилган мазкур корхона Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибасидан келиб чиқиб, жорий йилда 403 бош сигир харид қилди. Натижада 15 та янги иш ўрни яратилди.
Лойиҳага давлатдан йиллик 2,5 фоиз ставка билан 2,4 миллиард тенге миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда қурилиш ишлари якунланди. Фермер хўжалиги Швециянинг «DeLaval» технологик мажмуаси билан жиҳозланган.
Хўжаликда кунига 25 тонна сут қайта ишланиб, 20 турдан ортиқ маҳсулот тайёрланмоқда. Корхона товарлари асосан Туркистон, Қизилўрда, Жамбил вилоятлари, шунингдек, Чимкент ва Алмати шаҳарларига етказиб берилмоқда.