ҚР Президенти болаларнинг мактубларига жавоб берди
Анъанага кўра, Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида “Тилаклар арчаси” ўрнатилди. У ерда болалар ўз тилакларини ёзадилар, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида Давлат раҳбари номига Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан кўплаб мактублар, жумладан, кўп болали оилалар фарзандлари, етим болалар, ногирон болалардан 100 дан ортиқ тилаклар келиб тушди.
Болалар ўз мактубларида совға сифатида велосипед, барабан, компьютер, ёзги оромгоҳга чипта ва бошқа нарсаларни олишни, ҳатто Астанага келиб, “Ақорда” қароргоҳини томоша қилишни сўраган.
Президент болаларнинг мактубларига жавоб берар экан, уларни Янги йил байрами билан табриклади.
Шунингдек, у бу байрам эртак каби ўзгача эканлигини таъкидлаб, ўз номидан болаларга махсус совға-саломлар юборди.
Давлат раҳбари болаларни билим олишга, китоб ўқишга, спорт билан шуғулланишга, табиат қўйнига боришга, эзгулик қилишга ундади.