ҚР Президенти Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказининг янги биноси билан танишди.

Акорда
Фото: Ақорда

Янги бино фавқулодда халқаро стандартга мувофиқ қурилган ва триаж тизими бўйича кунига 500 дан ортиқ беморни қабул қила олади. Марказда 26 ўринли реанимация ва терапия, диагностика ва 4 та операция бўлими мавжуд.

Президентга марказнинг замонавий тиббий асбоблар билан жиҳозланган диагностика хоналари, чақалоқлар реанимацияси ва операция хоналари таништирилди.

акорда
Фото: Ақорда

Алмати шаҳар ҳокими ўринбосари Асем Нусипованинг таъкидлашича, 1965 йилда ташкил этилган шаҳар болалар шифохонаси С.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети педиатрия кафедрасининг клиник базаси ҳисобланади. Касалхонада нафақат Алмати, балки бутун Қозоғистон болалари режали даволанади. Мамлакатдаги биргина ушбу клиникада янги туғилган чақалоқларда учрайдиган ошқозон артрози, чурра (диафрагма чурраси), рахис, гастрошизис каби туғма касалликларни жарроҳлик йўли билан даволаш усуллари йўлга қўйилган.

Сўнгги уч йилда ушбу шифохонада беморлар сони 30 фоизга ошди. Шу боис Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказининг асосий биносини таъмирлаш ва реконструкция қилиш режаси ишлаб чиқилмоқда. Шунга кўра, барча эски бинолар капитал таъмирланиб, қўшимча реабилитация, оториноларингология, вилоят офталмология марказлари ва бош суяги жарроҳлиги бўлимлари очилади. Натижада шифохонадаги ўринлар сони 350 тадан 470 тага кўпаяди. Шунингдек, кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари кўпайиб, сифатини халқаро стандартлар даражасида таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Президент
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тиббиёт муассасасига муваффақият тилади ва 2 та тез тиббий ёрдам машинаси ва интерфаол доскани совға қилди.

Сўнгги хабарлар