ҚР Президенти биологик материал тўғрисидаги қонунни имзолади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари “Биологик материаллар алмашинуви тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг умумий йиғилишида “Биологик материал алмашинуви тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланган эди. Ушбу шартнома 2022 йил 20 майда Минск шаҳрида имзоланган.
“Ушбу қонун биологик тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш, ўта хавфли касалликларнинг лаборатория диагностикасини такомиллаштириш, микроорганизмларнинг миллий коллекцияларини тўлдириш, имзоланган давлатларнинг ҳудудларини эпизоотиядан ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириш имконини беради. Битимнинг ратификация қилиниши илмий муассасаларнинг хорижлик ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини яратади, биологик материаллар алмашинувини халқаро стандартлар ва талаблар асосида тартибга солади”, – деди сенатор Сакен Арубаев.