ҚР Президенти BI Group холдингининг шўба корхонасига ташриф буюрди

MODEX Астана темир-бетон конструкциялари ишлаб чиқариш заводи 2020 йилдан буён фаолият кўрсатиб, 360 кишини иш билан таъминлайди. Лойиҳа қиймати 16 миллиард тенгени ташкил этади, деб хабар беради Каzinform.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Корхонада саноат модулли қурилишнинг инновацион технологиялари қўлланилади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Рахимбаевнинг сўзларига кўра, модулли уй қурилиши турли биноларни қуриш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва уларнинг таннархини пасайтириш имконини бермоқда.

Бу аҳолининг аксарият қисмини уй-жой билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ушбу технология нафақат уйлар, коттежлар ва турар-жой мажмуаларини қуришда, балки ижтимоий инфратузилма объектларини қуришда ҳам қўлланилиши мумкин.

Ташкил этилган кундан бошлаб компания ушбу технологиядан фойдаланган ҳолда умумий майдони 200 минг квадрат метрдан ортиқ объектларни қурди.

Тоқаев
Фото: Ақорда
Сўнгги хабарлар