ҚР Президенти “Байтерек” миллий бошқарув холдинги бошқаруви раиси Рустам Қарағойшинни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти “Байтерек” миллий бошқарув холдинги” АЖ бошқаруви раиси Рустам Қарағойшинни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасым-Жомарт Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига холдингнинг ўтган йилги фаолияти якунлари ва жорий йилги фаолиятнинг стратегик йўналишларини амалга ошириш режаси тўғрисида ҳисобот берилди.

Рустам Қарағойшиннинг сўзларига кўра, “Байтерек”нинг бизнесни қўллаб-қувватлашга қўшган умумий ҳиссаси 2,5 триллион тенгега яқин. Компания қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, инфратузилма, транспорт ва логистика, шунингдек, уй-жой қурилиши каби истиқболли тармоқларга устувор аҳамият бериш, уларни барқарор ва сифатли ривожланишини таъминлаш мақсадида комплекс тарзда молиялаштиришга ҳаракат қилиш ниятида.

Бундан ташқари, Президентга компаниянинг рақобатбардош тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган режаси ҳақида маълумот берилди. Асосий мақсад Қозоғистоннинг барча ҳудудларида кичик, ўрта ва йирик бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни оширишдан иборат. Кичик ва якка тартибдаги шаҳарлар, қишлоқлар тадбиркорлари кичик ва ўрта бизнес йўналишида фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Давлат раҳбари бу борадаги ишларни жонлантириш муҳимлигини таъкидлаб, белгиланган вазифаларнинг режали амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш, фуқаролар фаровонлигини юксалтиришда катта имконият яратишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар