ҚР Президенти аёлларнинг энг яхши лойиҳалари танлови ғолибларини тақдирлади

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Ару-Ана” энг яхши аёллар лойиҳаси танлови ғолибларига совғаларни топширди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент РК наградил победительниц конкурса «Ару-Ана» на лучший женский проект
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Бу гал турли соҳаларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун олтита номинация бўйича мукофотлар топширилди.

"Ару-Ана" аёлларнинг энг яхши лойиҳалари танлови лауреатлари:

  • “Қишлоқ аёлларини ривожлантириш бўйича энг яхши лойиҳа” номинациясида – Елшибаева Бақытгул Қазезбаевна;
  • “Илм-фан соҳасидаги энг яхши лойиҳа” номинациясида – Шакуликова Гулзада Танирбергеновна;
  • “Фуқаролик онгини ривожлантириш соҳасидаги энг яхши лойиҳа” номинациясида – Ахмеджанова Алия Серикболовна;
  • “Миллий маданий меросни оммалаштириш бўйича энг яхши лойиҳа” номинациясида – Михалева Анастасия Анатольевна;
  • “Агробизнес соҳасидаги энг яхши лойиҳа” номинациясида – Арқашбаева Ботагўз Махамбетқалиевна;
  • “Ижодий индустрия соҳасидаги энг яхши лойиҳа” номинациясида – Едилбекова Мадина Едилбековна.
Сўнгги хабарлар