ҚР Президенти Арманистон ва Озарбайжон муносабатларини тезроқ тузатишга чақирди

Сапар
Фото: Ақорда

YEREVAN. Kazinform – Ереванда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Жанубий Кавказда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбари Арманистон ва Озарбайжоннинг тинчлик шартномасини тузиш борасидаги қадамларини юқори баҳолади. Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти Ереван ва Боку ўртасида тезроқ мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистон музокаралар учун ўз платформасини таклиф қилишга тайёрлигини маълум қилди”, – дейилади хабарда.

Ҳақиқий музокаралар йўли билан тинчлик ва муросага эришиш тарафдори бўлган Қозоғистон бу йўналишдаги барча фаолиятни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди. Томонлар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги келишувларни амалда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар